Нуроталик ёшлар спортда юқори натижаларга эришмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Нурота тумани спорт мактабида ёшларни оммавий спортга жалб этиш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Спорт мактаби тасарруфида бир нечта спорт мажмуаси фаолият юритади. Туманда жами 15 та спорт иншооти, жумладан, спорт заллари, футбол, баскетбол ва волейбол майдонлари, сузиш ҳавзаси ҳамда сунъий қопламали футбол майдончалари ёшлар ихтиёрига топширилган.
[gallery-30370]
Айни пайтда спорт мактабида олимпия, паралимпия, миллий ва ноолимпия спорт турлари бўйича 49 нафар мураббий фаолият юритмоқда. 124 та спорт гуруҳида 1 минг 572 нафар ўғил-қиз мунтазам машғулотларда қатнашмоқда.
Спорт мактаби тарбияланувчилари вилоят, республика ва халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, турли даражадаги медалларни қўлга киритмоқда. Хусусан, парасузиш, белбоғли кураш ва армрестлинг бўйича юқори натижалар қайд этилган.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА