Нуронийларга рамазон туҳфалари топширилди
Самарқанд вилояти вакиллари Нукус туманидаги тўртта сектор ҳудудидаги ўнта маҳаллада яшовчи нуронийлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга 8 турдаги озиқ-овқатлардан иборат байрам туҳфаси топширди.
– Самарқанд вилояти ҳокимлигининг туҳфалари байрамни янада файзли ўтишини таъминлади. – дейди 3-сектор ҳудудидаги Тўктов маҳалласида яшовчи Эшниёз Абдурасулов. – Байрамни тўкин дасурхонда нишонлашга нима етсин. Шунингдек, сектор ҳудудидаги мавжуд уч маҳалланинг ёшлар етакчисига маҳаллада спортни оммалаштириш учун спорт жиҳозлари жамланмаси берилди.

Бундан ташқари, маҳаллалардаги кўчма кутубхоналарга 1000 дона бадиий китоб топширилди. Тадбирлар давомида тумандаги уч нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.

Ғ.ҲАСАНОВ,
А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА