Нуронийлар ёшлар билан 5000 қадам пиёда сайр қилди
Сурхондарё вилояти Бандихон туманининг Бандихон маҳалласида “Саломатлик учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди.
“Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этган тадбирда кекса авлод вакиллари ва ёшлар фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилди.

Тадбир иштирокчилари эрта тонгдан шаҳдам одимлар билан беш минг қадам пиёда юриб, танасини уйғотди. Моддалар алмашинувини фаоллаштирди. Кун давомида яхши кайфиятни сақлаб, тетик юришга замин яратди.

Марафон қатнашчилари туман спорт мактабида эрталабки бадантарбия машғулотлари билан ҳам шуғулланди.

Туманда тонгда пиёда сайр қилиб, бадантарбия машғулотлари билан шуғулланишни кундалик ҳаёт тарзига айлантиришда кекса авлод вакиллари ёшларга ибрат бўлмоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири