Нуронийлар тажрибаси – ёшларга ибрат
ФОТОРЕПОРТАЖ
Марказий ҳарбий округ маданият марказида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Нуронийлар — ёшларга ибрат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
[gallery-21241]
Самарқанд вилоят жамоатчилик кенгаши вакиллари, фахрийлар кенгаши аъзолари, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида ўтказилган учрашувда юрт тинчлигини сақлаш муқаддас бурч эканлиги, миллий армиямиздаги ўзгаришлар, шунингдек, республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.
Дўстона суҳбат тарзида давом этган учрашувда нуронийлар ўтмиш ва бугун ўртасидаги фарқ, ҳаётий тажрибалари ҳақида ёшларга сўзлаб, тинч ва осойишта юртда яшаш бахт эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Бугун ёшлар учун яратилган имкониятлар мислсизлиги, унлардан оқилона фойдаланган ҳолда буюк келажакни яратиш ўз қўлларидалигини таъкидлаб, уларга бой тажрибаларини ўртоқлашди.
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА