Нукусда ОТМлар Президент мактабига китоблар совға қилди
Ўқувчилар ва уларнинг устозлари билан суҳбатлашди, мактабга китоблар совға қилди.
Қорақалпоғистон Республикасидаги барча олий таълим муассасалари раҳбарлари, фаол ёшлари Нукус шаҳридаги Президент мактабида таълим олаётган ўқувчилар билан учрашиб, яратилган шароитлар билан танишди. Ўқувчилар ва уларнинг устозлари билан суҳбатлашди, мактабга китоблар совға қилди.
Мактабда ўқув жараёнлари қорақалпоқ, ўзбек тилларида, STEAM таълим дастури асосида олиб борилади. Математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари фанлари Буюк Британиянинг Cambridge University ташкилоти дастури асосида инглиз тилида ўқитилади.

Жорий йилда мактабга 7 минг 500 ўқувчи ҳужжат топширган бўлса, шундан иқтидорли 144 ўқувчи Кембридж университети халқаро имтиҳон бўлимининг тажрибали мутахассислари томонидан танлаб олинди. Ҳар бир синфда икки гуруҳга бўлинган ҳолда 12 ўқувчидан жами 24 ўқувчи таълим олади.