Норов Саудия элчиси билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди.
Суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабати сўнгги йилларда ижобий суръат намоён этиб, амалий мазмун билан бойиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
[gallery-6874]
Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқани, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳасидаги алмашинувни фаоллаштириш чорасини кўриш муҳимлиги таъкидланди.
БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги шерикликка алоҳида эътибор қаратилди.
Илгари эришилган келишувлар ижроси, шунингдек, олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали, кун тартиби кўриб чиқилди.
Ғ.Хонназаров, ЎзА