«Нориндарё» кўпригини таъмирлаш ишлари давом этмоқда
Норин туманини Наманган вилояти маркази билан боғловчи «Нориндарё» кўпригини мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Норин туманини Наманган вилояти маркази билан боғловчи «Нориндарё» кўпригини мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Фарғона ҳалқа йўлининг 93-километрида жойлашган «Нориндарё» кўприги қарийб 60 йил давомида элга хизмат қилган. Кўприкда дарз кетиш аломатлари сабаб жорий йил 24 апрелда ҳаракатлар вақтинчалик тўхтатилган эди.
– Кўприкни мукаммал таъмирлаш ишларига 30 нафар ишчи ва мутахассис ҳамда 10 дан ортиқ техника жалб этилган, – дейди «2-Кўприкқурилиш» унитар корхонаси иш юритувчи Акрамжон Парпиев. – Кўприкнинг узунлиги 267 метр, эни эса 8,20 метрли автомобиль йўлидан иборат.
Кўприкнинг иккала ён тарафида эни 80 сантиметрли пиёдалар йўлаги ҳам барпо этилади. Жорий йил охирида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган объектда ҳозиргача 70 фоиз иш бажарилди. 25 августга қадар монтаж ишлари тугалланиши кўзда тутилган.