Ноқулай вазиятдаги қулай ечим (+видео)
Уйда “свет” йўқ, телефон “заряд”и ўчди. Нима қилиш керак?
Aйрим ҳолатларда муҳим қўнғироқни кутаётганимизда ёки хонадонимизда электр чироғи ўчган пайтларда мобил телефонининг қуввати кам қолиб яқин вақтда ўчиб қолиши мумкиндек вазиятлар бўлиб туради. Бундай вазиятда электр токи ёки қувватлаш ускунаси бўлмаса нима қилиш керак?
Яқинда Тошкент метрополитенида йўловчиларга қулайликлар яратиш ва уларга қўшимча хизматларни тақдим этиш мақсадида барча метро бекатларида мобил қувватлаш автоматлари ўрнатилди.
Қайд этиш лозимки, ушбу мобил қувватловчи автоматлари ҳар қандай замонавий смартфонларни қувватлаш учун мўлжалланган аҳоли учун қулай сервисдир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HgAKJX0kFf4" title="Ноқулай вазиятдаги қулай ечим" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Шуниси эътиборлики “powerbank” (смартфонларни қувватловчи мослама)лар йўловчиларга қулай жойларга, чипталарни харид қилиш кассалари ёнига ҳамда метронинг кириш йўлакларига ўрнатилган.
Мазкур хизматдан фойдаланиш хизмати пуллик бўлиб, улар таърифлар асосида белгиланган. Масалан, мосламадан фойдаланиб смартфонингизни бир соатга қувватини тўлдириш нархи беш минг сўм бўлса, бир суткага ижарага олиш нархи эса ўн минг сўм қилиб белгиланган. Aлбатта жараёнлар пластик картангизнинг рақамини киритганингиздан сўнг амалга оширилади. Мабодо фуқаролар “powerbank”ни қайтариб бермаса ёки у шикастланган тақдирда, аккаунтга уланган картасидан 250 000 сўм миқдорида моддий ҳаражатлар ечиб олинади.
Ишга тушганига кўп вақт бўлмаса-да, ушбу хизмат туридан кўплаб йўловчилар фойдаланишмоқда. Пойтахтимиздаги метро бекатларига 64 та ва савдо мажмуаларига 27 та ушбу қурилмалар ўрнатилган бўлиб, ҳозирча Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий қилинмоқда, кейинроқ эса бошқа вилоятларга ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.
Ўткир Алимов, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА