Номзодларга овоз бериш давом этяпти
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 219-сайлов участкасига ҳам сайловчиларнинг келиши давом этмоқда. Фуқаролар ўзи муносиб кўрган номзодларга овоз бериш учун оила аъзолари, дўсти, яқинлари билан келиб, фаол фуқаролик позициясини намойиш этмоқда.

Сайлов участкасида фуқароларнинг номзодларга овоз бериши учун барча зарур шароит яратилган. Партия номзодлари вакиллари, халқаро кузатувчилар фуқароларнинг овоз бериш жараёнини кузатиб бориши, ўзларининг холис баҳоларини бериши учун тўлиқ имконият мавжуд.

– Сайловолди тарғибот-ташвиқот кампаниясини, партиялар, депутатлар ўртасидаги баҳс-мунозараларни радио, телевидение, интернет сайтлари орқали кузатиб бордик, – дейди Абдували Абдумавлонов. – Партияларнинг сайловолди дастурлари билан танишдик. Номзодлар ўз дастурларида фуқаролар орзу-истакларини рўёбга чиқариш бўйича мақсадларни белгилашган. Бу мақсад шунчаки ваъда бўлиб қолмаслиги, ҳаётда ўз аксини топишини истаймиз.