Нодирбек Абдусатторов бугун Парижда беларуслик шахматчи билан баҳс олиб боради
Бугун, 14 август куни Франция пойтахти Париж шаҳрида киберспорт турлари бўйича ўтказилаётган “Esports World Cup-2026” мусобақаси шахмат баҳсида плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади.
“Esports World Cup-2026” гуруҳ босқичида барча 4 та учрашувда ишончли ғалаба қозониб, юз фоизлик натижа билан плей-офф босқичига йўл олган Нодирбек Абдусатторов бугунги ўйинда беларуслик Денис Лазавикка қарши дона суради.
Шунингдек, ушбу босқичда норвегиялик Магнус Карлсен ҳиндистонлик Ниҳал Сарин билан, АҚШлик Ҳикару Накамура ҳиндистонлик Аржун Эригаиси билан, Франция вакили Алиреза Фирузжа америкалик Ҳанс Ниеман билан куч синашади.
Бугунги мусобақалар натижасига кўра, улар орасида муваффақиятга эришган 4 нафар шахматчи ярим финалда баҳс олиб баради.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 15 август куни шахмат мусобақаларининг 3-ўрин ҳамда финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА