Нодавлат боғчалар педагоглари учун семинар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун семинар ташкил этилди.
Тадбир нодавлат боғчалар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга методик ёрдам кўрсатиш мақсадига қаратилган.
[gallery-22220]
Семинар аввалида иштирокчилар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида яратилган шароитлар, болани ривожлантирувчи марказлар ҳолати билан танишди.
Сўнг мутахассислар йиғилганларга соҳага доир зарур маълумотларни тақдим этди. Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини намунали ташкил этиш ва болаларга сифатли таълим-тарбия беришда зарур вазифалар тушунтирилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА