Ноқонуний тарзда ишдан четлатилган ходимга 3 миллион сўмдан ортиқ зарар ундириб берилди
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат бозоридаги шароитларини яхшилаш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғини ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат бозоридаги шароитларини яхшилаш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғини ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Хусусан, Меҳнат кодексининг 112-моддасида ғайриқонуний равишда меҳнат шартномасини бекор қилганлик ёки ходимни бошқа ишга ўтказганлик учун ходим ишга тикланганда иш берувчига ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилган.
Қаландаров Равшан Бухоро вилояти Қоровулбозор туман Ободонлаштириш бўлимидан ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги учун ишга тиклаш, мажбурий ишдан четлатилган кунлари учун тўланадиган иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судига ариза билан мурожаат қилган.
МИБ Қоровулбозор тумани бўлими томонидан Р.Қаландаровни Қоровулбозор ТОБга ишга тиклаш ва фойдасига қарздордан мажбурий ишдан четлатилган кунлари учун тўланадиган 3 миллион 254 минг сўм иш ҳақи ҳамда 800 000 сўм маънавий зарарни ундириш ҳақидаги ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Суд иши даъвогар Қаландаров фойдасига ҳал этилди.
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси