Никоҳдан ажратиш жараёнида васийлик-ҳомийлик органларининг иштироки ва никоҳ шартномаси институтини такомиллаштириш
Малика Шахобидиновна ШУКУРОВА мустақил изланувчи Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов академияси Тошкент, Ўзбекистон e-mail: shukurovamalika322@gmail.com
Аннотация
Ушбу мақолада никоҳдан ажратиш жараёнида вояга етмаган болалар ҳамда муомалага лаёқатсиз ёки бедарак йўқолган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда васийлик ва ҳомийлик органларининг ролини кучайтириш масалалари таҳлил қилинган. Амалдаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида судлар, ФҲДЁ ҳамда васийлик-ҳомийлик органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва электрон маълумот алмашинувининг етарли эмаслиги билан боғлиқ муаммолар ёритилган.
Таянч сўзлар: никоҳдан ажратиш, васийлик ва ҳомийлик органлари, болалар ҳуқуқлари, никоҳ шартномаси, оила ҳуқуқи, суд амалиёти.