Нигер ҳарбийлари 100 дан ортиқ террорчини йўқ қилди
Нигер ва Франция ҳарбийлари биргаликда ўтказган амалиёт натижасида мамлакатнинг ғарбий қисмида 120 нафар террорчи йўқ қилинди, деб хабар берди Франс Пресс агентлиги Нигер мудофаа вазирлиги берган маълумотга таяниб.

Мудофаа вазирлигидан маълум қилинишича, 20 февралгача Нигер ва Франция ҳарбийлари Мали ва Буркина-Фасо чегараларига яқин бўлган Тиллабери ҳудудида 120 нафар террорчини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, ҳукумат аскарлари томонидан портловчи моддалар тайёрланадиган ускуналар ва бир нечта транспорт воситасини ҳам қўлга киритилган. Амалиётда иштирок этган ҳарбийлардан ҳеч ким ҳалок бўлмаган, дейилади ушбу хабарда.