Нефт нархи яна тушмоқда
Нефт нархининг арзонлашуви АҚШда биржа савдолари бошлангандан кейин тезлашди, дейилади хабарда.
Нефтнинг халқаро бозордаги нархи тушишда давом этмоқда. Қора олтиннинг WTI маркаси бир баррели учун нарх илк бор 35 доллардан пастлади, Brent маркаси ҳам баҳордан буён пастлашишда давом этмоқда.
Нефт нархининг арзонлашуви АҚШда биржа савдолари бошлангандан кейин тезлашди, дейилади хабарда.
Дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпайгандан кейин жаҳон нефт бозорини тушкунлик эгалламоқда. Зеро коронавирусга чалиниш кўпайгани ҳақдаги хабарлар дунё иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда ва нефт истеъмолининг яқин истиқболига ҳам соя ташламоқда.
Коронавирус билан боғлиқ чекловлар Европада хомашёга бўлган талабни камайтиради, бу табиийки, қора олтинга бўлган талабга ҳам салбий таъсир кўрсатади, - дейди мутахассислар.
Хабарда таъкидланишича, куни кеча АҚШда нефт хомашёси захираси ортиши ортидан нефт нархи 5-5,5 фоизга арзонлашган.