Наврўз — барчани бирлаштирувчи шарафли байрам
Ўзбекистон Миллий университетида “Наврўзни улуғлаш — инсонни улуғлаш” шиори остида миллий қадриятлар сайли кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда бўлиб ўтмоқда.
Байрам доирасида университет ҳудудида катта қозонларда сумалак тайёрланиб, талабалар томонидан миллий анъаналарга хос тарзда пиширилди.

Тадбир давомида талабалар иштирокида турли мавзуларда саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, турли миллат халқларининг куй-қўшиқлари, халқ лапарлари ва миллий маросимлар акс эттирилган чиқишлар барчага ўзгача завқ бағишлади.
Ранг-баранг концерт дастурида талабаларнинг ижодий чиқишлари, миллий қўшиқ ва рақслар байрамга янада файз бағишлади.

Шу билан бирга, талаба қизлар ўртасида турли беллашувлар ташкил этилиб, улар миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни тарғиб қилишда фаол иштирок этмоқда.
Ушбу байрам сайли миллийлигимиз, бирдамлик ва дўстлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Н.Раҳмонова, ЎзА