Навоийда полвонлар беллашди
Навоий шаҳрида кураш бўйича “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимларида хизмат қилаётган шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида ўтказилган ушбу мусобақада юздан зиёд иштирокчи 7 вазн тоифасида гиламга тушди.
[gallery-13935]
Барча вазнлар бўйича умумжамоа ҳисобида 3-ўринни Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоаси, 2-ўринни Навоий вилояти ФВБ ҳамда фахрли 1-ўринни Қашқадарё вилояти вакиллари қўлга киритди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7zeuIQe0fYg" title="Навоийда полвонлар беллашди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>ЎзА фотомухбири
Сирож Аслонов олган суратлар