Навоийда чемпионлар аниқланмоқда
ДЗЮДО
Навоий шаҳрида дзюдо бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида давом этаётган Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ҳам муросасиз кечганлиги билан ажралиб турди.
Ўсмирлар 66, 73, 81 кг., қизлар эса 52 ва 57 кг. вазн тоифаларида татамига чиқдилар.
Иккинчи куннинг барча ғолиб ва совриндорлар:
ЎСМИРЛАР
66 кг. вазн тоифаси
1. Шоҳжаҳон Отабоев (Хоразм)
2. Султон Шоназаров (Бухоро)
3. Жасур Шакарбоев (Тошкент вилояти)
3. Саддам Ҳусанов (Тошкент шаҳри)
73 кг. вазн тоифаси
1. Самариддин Муҳибиддинов (Тошкент шаҳри)
2. Муҳаммадумар Ҳаитов (Тошкент шаҳри)
3. Камрон Султонов (Қашқадарё)
3. Амирхон Зиядинов (Андижон)
81 кг. вазн тоифаси
1. Муҳаммадали Пўлатов (Тошкент шаҳри)
2. Шоҳжаҳон Нуралиев (Бухоро)
3. Суҳроб Ортиқов (Тошкент вилояти)
3. Миржаҳон Сувонов (Тошкент шаҳри)
ҚИЗЛАР
52 кг. вазн тоифаси
1. Аселхон Аралбаева (Тошкент вилояти)
2. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)
3. Аида Кумисова (Тошкент вилояти)
3. Нигина Сапарбаева (Хоразм)
57 кг. вазн тоифаси
1. Сўғдиёна Рафкатова (Хоразм)
2. Моҳинур Аллаберганова (Хоразм)
3. Севинч Аҳмедова (Навоий)
3. Ҳилола Ортиқбоева (Сирдарё)
Бугун, 24 февраль куни чемпионатнинг сўнгги кунида 5 вазн тоифасида совриндорлар аниқланади.
Ўсмирлар 90, +90 килограммда, қизлар эса 63, 70 ва +70 кг. оғирликда курашади.
ЎзА