Навоий мероси ёш ватандошларни бирлаштирди
Президентимизнинг 2026 йил 16 февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги 22-сон амалий тадбирлар режасининг 94-мақсад 301-бандида “Ватандошлар” жамоат фондига “Хориждаги ватандош мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистонда ўзбек тили ва адабиёти фани бўйича халқаро фан олимпиадасини ўтказиш” вазифаси белгиланган.
Мақсад — хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ёш ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш. Хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, “Янги Ўзбекистон” ғоясини танитиш, ўзбек тилида хорижий мамлакатларда аъло баҳоларга таҳсил олаётган ватандошларни муносиб рағбатлантиришдан иборат.
Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти фани бўйича халқаро фан олимпиадасининг якуний халқаро босқичи Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида бўлиб ўтди.
Олимпиадада қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикаларидаги ватандошлар офлайн тарзда, бошқа хорижий мамлакатларда онлайн тарзда иштирок этди.
Дастлаб, олимпиаданинг ҳудудий босқичлари Қозоғистон, Қирғиз, Тожикистон республикаларида ўтказилган бўлиб, ҳудудларда ғолиб бўлган 33 нафар 9,10,11 синфларда таҳсил олаётган ёш ватандошлар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида халқаро босқичда 2 турда синовдан ўтказилди.
Тадбирда дастлаб сўз олганлар, сўнгги йилларда ватандошларга берилаётган эътибор, уларнинг юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллиги ҳамда ўтказилаётган олимпиаданинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
[gallery-29462]
Бундан ташқари юртимизга ташриф буюрган ёш ватандошларга маданий дастур ҳам ташкил этилди. Улар дастлаб, Ислом цивилизацияси марказига, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида спектакль намойишига таклиф этилди.
Н.Раҳмонова, Н.Ҳайдаров(сурат), ЎзА