НАТО мамлакатлари ҳарбий харажатни ошириш мақсадига эришди
НАТО таркибидаги барча мамлакатлар ҳарбий соҳа харажати учун ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизи миқдорида маблағ ажратилиши мақсадига эришди. Айрим давлатлар эса аллақачон 3,5 фоизли маррадан ҳам ўтиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги НАТО Бош котиби Марк Рютте ҳисоботига таяниб хабар тарқатди.
- Барча иттифоқчилар мудофаа харажати кўрсаткичини 2014 йил белгиланган даражага етказган, Польша, Литва, Латвия сингари мамлакатлар 2025 йил якунига келиб, ушбу миқдордан ҳам ошган, - дейилган ҳужжатда.
Умуман, 32 давлат ўтган йил мудофаага жами ЯИМнинг 2,77 фоизини сарфлади.
2025 йил июнь ойида Гаага саммитида Альянс мамлакатлари мудофаа харажати 2035 йилга келиб ЯИМнинг 3,5 фоизигача кўтарилиши, қўшимча 1,5 фоиз тегишли ноҳарбий инвестицияга ажратилиши бўйича келишувга эришилган.
С.Раҳимов, ЎзА