НАТО Ҳарбий қўмитаси делегацияси саккиз йилдан кейин яна Киевга келди
НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси адмирал Жузеппе Каво Драгоне бошчилигидаги делегация Украина Қуролли кучлари Бош штаби раҳбарияти билан жанг майдонидаги вазият ва мамлакат қўллаб-қувватланишини давом эттириш бўйича музокара олиб бориш учун Киевга келди. Бу ҳақда юқори мартабали ҳарбий мулозимнинг ўзи "Укринформ" томонидан эълон қилинган видео мурожаатида маълум қилган.
– Саккиз йиллик танаффусдан сўнг НАТО Ҳарбий қўмитаси вакиллари расмий тарзда Киевга қайтди, – дея таъкидлади у. – Ушбу ташриф Бош қўмондон Михаил Драпатийга шу йил август ойидаги суҳбатимиз чоғи берган ваъдам амалга ошганини билдиради.
Делегация таркибида НАТОга аъзо 32 давлатдан ҳарбийлар бор. Гуруҳнинг мақсади Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони ва Бош штабдан фронтдаги вазият билан боғлиқ сўнгги баҳони эшитиш, Киевга қандай қилиб қўшимча ёрдам кўрсатиш мумкинлигини ўрганиш экани тахмин қилинмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА