“Насаф" "Пахтакор" устидан ғалаба қозонди
"Пахтакор" ва “Насаф” иштирокидаги Суперкубок баҳси билан бошланган жорий йилги мавсум ушбу жамоалар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финали билан якунига етди.
Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида ўтказилган баҳсда “Аждарлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишди.
[gallery-4954]
Эътиборлиси, бу натижа Қарши жамоаси учун Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини бериши билан алоҳида аҳамиятга эга.
Алишер Исроилов (сурат), ЎзА