Намунали массивда замонавий мажмуа
Навоий вилояти Кармана туманидаги Варқ маҳалласида “Varq market” савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Навоий вилояти Кармана туманидаги Варқ маҳалласида “Varq market” савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси фойдаланишга топширилди.Бўш турган бино “Karmana Kamron” масъулияти чекланган жамияти томонидан имтиёзли нархда харид қилиниб, замонавий услубда қайта таъмирланди, қўшимча бинолар қурилди. Ҳозир бу ерда савдо дўкони, новвойхона, сартарошхона, тикув цехи фаолияти йўлга қўйилди. Мажмуада 20 янги иш ўрни яратилди.
Новвойхонага ўрнатилан махсус замонавий печлар бир кеча-кундузда 1 тонна ундан 3 турдаги нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш имконини бераётир.


– Тикув цехида меҳнат қилаётган қишлоғимиз хотин-қизлари асосан корхона ва ташкилотлар учун махсус кийим-бош тикади, – дейди мазкур цех иш юритувчиси Нигора Нажимова. – Бундан ташқари, эркаклар учун устки кийимлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.


“Karmana Kamron” масъулияти чекланган жамияти ишбилармонлари келгусида бу ерда фаолият турини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича истиқболли лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.