Наманганнинг момиқ сочиқлари
Наманган шаҳридаги “Наманган момиқ сочиқлари” масъулияти чекланган жамиятида турли ўлчамдаги момиқ сочиқлар, катталар ва болалар учун халат ва чойшаблар ишлаб чиқарилади.
Наманган шаҳридаги “Наманган момиқ сочиқлари” масъулияти чекланган жамиятида турли ўлчамдаги момиқ сочиқлар, катталар ва болалар учун халат ва чойшаблар ишлаб чиқарилади.40 дан ортиқ турдаги маҳсулот тайёрланаётган корхонада 200 ишчи меҳнат қилмоқда. Корхона ҳисобчиси Аҳадхон Исоқовнинг айтишича, жорий йилнинг 8 ойида корхона 3 миллион 745 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилди.