Наманганликлар бир мақсадда бирлашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган шаҳрида ҳам “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди.
Марафонда ўқувчи ва талаба-ёшлар, ишчи-хизматчилар ҳамда уюшмаган ёшлар вакиллари зўр иштиёқ билан қатнашди. Иштирокчилар орасида етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган югуриш ихлосмандлари, ҳатто, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳам бор.
[gallery-17161]
Тўрт ярим минг нафарга яқин юртдошимизни бирлаштирган югуриш марафонида ўғил болалар ўртасида Бургут Ҳожибоев, қизлар ўртасида Гўзал Муҳаммадвалиева маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, “Энг ёши катта иштирокчи”, “Энг ёш иштирокчи”, “Ғалабага бўлган иштиёқи учун” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА