Наманганлик талабалар “Заковат”да баҳслашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган муҳандислик-қурилиш институти ташаббуси билан Давлатобод туманидаги Ёшлар зиё масканида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб вилоят олий таълим муассасаларининг “Қалқон” жамоалари аъзолари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Мусобақада 9 та олий ўқув юртининг 14 та жамоаси иштирок этди.
[gallery-21279]
Турли мавзуларда 20 дан ортиқ савол берилган интеллектуал ўйинда “University of Business and Science” университети биринчи, Наманган давлат университети иккинчи, Наманган муҳандислик-қурилиш институти жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Ғолибларга диплом ва институт касаба уюшмаси қўмитасининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА