Наманганда хотин-қизлар шарафланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида ҳам 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни катта тантана билан нишонланди.
Вилоят мусиқали драма театрида “Аёлни эъзозлаган юрт равнақ топади” шиори остида ташкил этилган тадбирга вилоят ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида фаол қатнашаётган нуроний онахонлару, мунис опа-сингиллар, давлат ва жамоат ташкилотларида ишлаётган, шунингдек, тадбиркорлиги билан эл-юрт ривожига ҳисса қўшаётган фидойи аёллар таклиф этилди.
[gallery-22170]
Байрам тадбирида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов хотин-қизларни байрам билан қутлаб, уларнинг оила ва жамиятдаги юксак меҳнатини эътироф этди.
Турли соҳаларда фаолият кўрсатиб, намуна бўлаётган бир гуруҳ илғорларга вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалари, шунингдек, 18 нафар хотин-қизга “Мўътабар аёл” кўкрак нишонлари топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида пойтахтдан ташриф буюрган эл ардоғидаги санъат усталари - Ёдгор Саъдиев, Эркин Комилов, Раъно Ярашева, Тоҳир Саидов, Зуҳра Ашурова, Саида Раметова, Дилноза Кубаева ва бошқа машҳурларнинг чиқишлари барчага байрамона кайфият бағишлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА