Наманганда китобхон она ва болалар тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш мақсадига қаратилган “Мен бахтли ўзбек аёлиман” лойиҳаси доирасидаги “Китобхон она – китобхон бола” челенжи ўз якунига етди.
Челенж давомида оналар ёзги таътил кунларида фарзандларига китоб ўқиб бериш жараёнини видеога муҳрлаб, ижтимоий тармоқларда улашди. Ҳакамлар ҳайъати тақдим этилган ишларни холис баҳолаб борди.
Энг яхши, деб топилган 15 та видеолавҳа учун ғолибларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар берилди.
Тадбир доирасида Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти Ахборот-кутубхона маркази томонидан болалар ва уларнинг ота-оналари учун интерфаол ўйинлар ташкил этилди.
[gallery-24943]
Ушбу ташаббус фарзанд тарбиясида китобнинг аҳамиятини тарғиб этиш, оилаларда китобхонлик муҳитини шакллантириш ҳамда оналар ва фарзандлар ўртасидаги меҳр-муҳаббатни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА