Карантин қоидаларига қарши чиққан фуқаро қамалди
Бугунги кундаги эпидемиологик вазиятда фуқароларимиздан фақатгина уйларида қолиб ёрдам кўрсатишлари талаб қилинмоқда. Бироқ, айрим фуқароларимиз орасида шу оддий талабни бажариш ўрнига, қийин вазиятда хизмат кўрсатаётган шахсларга нисбатан безорилик хатти-ҳаракатларини содир этаётганлари учраб турибди.

Фарғона вилояти Тошлоқ туман маъмурий суди томонидан С.Ҳусановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси билан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.
Иш ҳолатига кўра, С.Ҳусанов 2020 йил 27 март куни соат 14-30ларда яшаш хонадони олдида Республикада эълон қилинган карантин ҳолати бўйича тушунтириш ишларини олиб бораётган маҳалла фаолларини уятли сўзлар билан сўкиб, уларнинг асосли талабларини бажармаслигини маълум қилган. Бақир-чақир кўтариб, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқароларни тинчлиги ва осойишталигини бузиб, майда безорилик қилган.
Суд мазкур қилмишга қонуний баҳо берар экан, мамлакатдаги эпидемиологик оғир вазиятда бу каби ҳуқуқбузарликни содир этилишини танқидий баҳолаб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Карантин қоидаларига амал қилиш бу барча фуқароларнинг бурчидир. Бу билан коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга катта ҳисса қўшган бўламиз.
Аброрхон Акрамов,
Тошлоқ туман маъмурий судининг раиси.