Музей – билим ва тарих маскани (+видео)
Дунёнинг қайси мамлакатига борманг музейлари билан фахрланадилар. Францияга ташриф буюрадиган сайёҳлар Лувр музейини, қадим Мисрга келганлар эса Қохира музейини кўрмай келмайдилар. Уларнинг сони эса йилига 50-60 миллионни ташкил этади. Чунки, музей авваламбор халқ, мамлакат тарихи, тарихни ўрганишдаги энг холис манба эса – музейлардир.
Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан Ўзбекистондаги, жумладан Фарғона музейлари ҳам мукаммал таъмирланмоқда, экспонатлар билан бойитиляпти.
Фарғона тарихи ва маданияти давлат музейи реконструкциядан сўнг янги залларини очди. Уни таъмирлашга 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Музейнинг Фарғона табиатига бағишланган бўлимида йилнинг тўрт фасли акс этган манзаралар ҳақида маълумот берилади. Водий ҳайвонот оламидаги барча тур жониворларнинг табиий ҳолатига яқин қотирмалари бўлиб, ўқувчи талабаларга бу ерда кўчма дарслар ўтишига имконият яратилган.

Археология бўлимида эса икки-уч минг йилликга доир иш қуроллари, ҳаёт тарзи жиҳозлари бор. Яқинда эса,
- Фарғона туманида беш минг йиллик тарихга эга тош кели топилди. Бу ҳам экспонатлари қаторидан жой олди, - дейди музей директори Хайрулло Зокиров.

Фарғона музейи водий давлатчилиги тарихига оид экспонатларга бойлиги билан ажралиб туради.
Музейда маҳаллий аҳоли хунармандчилик буюмларига ҳам катта ўрин ажратилган.

Бундан ташқари, рассомларнинг асарлари алоҳида кўргазма залидан жой олди. Шу кунларда карикатурачи Маҳмуджон Эшонқуловнинг асарлари намойиши бўлиб ўтяпти.
Фарғона музейида матбуот тарихига алоҳида жой ажратилган.

- 1906 – 1907 йиллардаги рус тилида чиққан “Фергана”, “Ферганская эхо” газеталари ҳам сақланиб қолган, - дейди музей катта илмий ходими Жаҳонгир Тойболаев. “Фарғона хақиқати”нинг биринчи сонидан ҳозирги кунгача сони бор.
Музейлар билим ва дам олиш маскани. Шундай экан, фарзандлар билан уни кўришга боришни одат қилинг.
<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/I7MDiMQlvYc" title="Muzey – bilim va tarix maskani." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов,
Элёр Олимов (видео), ЎзА