Мустақиллик йилларида педагогларнинг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди (+видео)
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги ислоҳотлар даврида, педагогларнинг ҳуқуқий мақоми қонунчилик даражасида тубдан мустаҳкамланди ва уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси давлат кафолатига олинди.
Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги тезкор замонда ҳар бир давлат ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом, ақлли, билимли ва доно бўлиб вояга етиши ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш орқали малакали мутахассис бўлиб етишишига катта эътибор қаратиб келмоқда.
Чунки, ёшларга сифатли таълим бериш, уларнинг фанларни чуқур ўзлаштириши, ўз она тили билан бирга чет тилларни билиши, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши, олий маълумотли мутахассис сифатида замон талабларига жавоб берадиган рақобатбардош кадр бўлиб меҳнат бозорига кириб келиши тараққиётнинг кафолати ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан ёш авлодга таълим-тарбия бериш, касб-ҳунар сирларини ўргатиш ҳамда уларни маънавиятли, ўз фуқаролик позициясига эга комил инсон қилиб тарбиялашда машаққатли ва шарафли касб эгалари ўқитувчи-педагоглар меҳнатининг ўрни беқиёс. Лавҳамиз давомида мустақиллик йилларида педагогларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамланиш жараёнлари ҳақида маълумот берилади.
<iframe width="873" height="491" src="https://www.youtube.com/embed/qDvi-T-iYXg" title="Mustaqillik yillarida pefagoglarning huquqiy maqomi mustahkamlandi." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА