Мустақиллик ва куч-қудрат рамзи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳрида тантанали тадбир ташкил этилди.
Дастлаб улкан байроқ шаҳарнинг ал-Фарғоний кўчасидан оркестр жўрлигида Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройигача бўлган масофага олиб борилди. Ушбу жараённи шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари, кексаю ёш завқ билан, ватанпарварлик ҳисси янада жўш урган ҳолда кузатиб бордилар.
Вилоят театр ва концерт саройининг олд саҳнасида байрамнинг расмий қисми бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган фарғоналик ижодкор ва тарихчилар, жамоатчилик вакиллари халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллик рамзи бўлган байроқ давлатчилигимиз тарихининг барча даврида озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганини таъкидладилар.
[gallery-20429]
Концерт дастури янада байрамона кўтаринкилик бағишлади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА