Мустақиллик шукуҳи солиқ бошқармасида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда бошқарманинг шахсий таркиби билан бир қаторда, ҳудудий солиқ инспекциялари ходимлари ҳам видеоконференция орқали иштирок этди.
Тантанали тадбирни вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
Таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида мамлакатимиз солиқ тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилди. Соҳа фаолиятини рақамлаштириш, хизматлар сифатини ошириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
[gallery-30864]
Байрам тадбири доирасида ўзининг кўп йиллик меҳнати, касбий фидойилиги ва хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.
Соҳа фидойиларига вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи асосида Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Байрамона руҳда ўтган тадбир иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлаб, уларни соҳа олдида турган вазифаларни самарали бажариш ва янги марралар сари интилишга руҳлантирди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА