“Мустақиллик кубоги”да бугун ярим финал ва финал баҳслари бўлиб ўтади
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида илк бор ташкил этилган мини-футбол бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақасида бугун — 8 май куни ғолиб ва совриндорлар номи аниқланади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда мамлакатимиз футбол ассоциацияси томонидан ва Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақанинг ҳал қилувчи кунида ярим финал, учинчи ўрин ва финал учрашувлари бўлиб ўтади.









Ярим финал баҳсларида “O‘zA” — “MTRK” ҳамда “Renessans” — “Sevimli TV” жамоалари ўзаро рақобатлашади. Ушбу учрашувларда ғалаба қозонган жамоалар финалга йўл олади. Мағлуб жамоалар эса учинчи ўрин учун майдонга тушади.








Эслатиб ўтамиз, “Мустақиллик кубоги” ғолиби 25 миллион сўмлик мукофот пули билан тақдирланади. Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларига мос равишда 15 миллион ва 10 миллион сўмдан пул мукофоти топширилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА