Мустақиллик дарсида Ватанимиз мадҳ этилди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида мавжуд факультетлар доирасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида мустақиллик дарслари бўлиб ўтмоқда.
Навбатдаги мустақиллик дарси Спортни бошқариш ва туризм ҳамда Тиббиёт факультети талабалари иштирокида ўтказилди. Унда маданият ходими, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоира Х.Бобобмуродова, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Н.Дусанов, Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Р.Бобожонов, университет Ёшлар иттифоқи етакчиси Х.Турсунов, кафедра мудирлари ва тютерлар иштирок этди.

Дарс давомида шоира Х.Бобомуродова талабаларни республикамиздаги ягона спортчилар оиласининг вакиллари бўлганликлари билан самимий табриклаб, бу ерда яратилган шароитларни қадрлашлари, доимо илм чўққиларини забт этиш ҳаракатида бўлишларини таъкидлаб ўтди. Ижодкорнинг ватанни мадҳ этувчи шеърлари талабаларга манзур бўлди. Бошқаларидан фарқли ўлароқ мазкур мустақиллик дарси чинакам мушоира кечасига айланди.
Якунда эса истеъдодли шоиранинг қўшиққа айланган “Ватан ягонадир – ватан биттадир” номли шеърини барча жўр бўлиб куйлади.

ЎзДЖТСУ
Ахборот хизмати