Мусобақа қизғин ва муросасиз ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Энг сўнгги мусобақа – кураш бўйича ўтказилган беллашувларда 120 нафарга яқин спортчи қатнашди.
Иштирокчилар 12 вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушди.
[gallery-9691]
Беллашувлар қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. 16-21 ёшли спортчилар орасида Айдос Маҳмудов, Авазбек Қошқарбоев, Бексултон Таласбоев, Бийбайим Юсупова, Манзура Караматдинова, Дилфуза Абатова ғолиб, деб топилди. 22-26 ёшли спортчилардан Қаллибек Жамғирбоев, Жасурбек Давлетбоев, Абдулазиз Пердебоев, Мадина Алиева, Шоира Ортиқова, Қундуз Болтабоева ўз вазн тоифасида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА