Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда
Бухоро вилояти адлия бошқармасига 2023 йилнинг 6 ойи давомида юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ органларининг хатти-ҳаракати юзасидан ҳамда солиқ қонунчилигига оид жами 11 та шикоят ва аризалар келиб тушган.
Мурожаатларнинг 2 тасини ариза, 9 тасини шикоятлар ташкил қилади. Бошқарма томонидан мазкур мурожаатларнинг 6 таси ижобий ҳал қилинган. Жумладан, Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан Пешку туманидаги “Давронбек плюс Субҳонбек” МЧЖнинг солиқ бошқармаси ходимлари томонидан жамиятга аудит солиқ текшируви натижасида асоссиз ҳисобланган солиқ қарздорлигини бекор қилишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Бухоро вилояти солиқ бошқармасининг 2022 йил 18 ноябрдаги буйруғи билан “Давронбек плюс Субҳонбек” МЧЖда солиқ аудити дастурига асосан солиқ қонунчилиги ҳамда валюта операцияларига риоя қилиниши юзасидан 2022 йил 18 ноябрь кунидан 20 декабрь кунигача якуний солиқ аудити ўтказиш белгиланган. Солиқ бошқармаси томонидан жамиятга нисбатан “Солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ҳақидаги”ги қарори қабул қилинган. Бироқ, аудит солиқ текширувини амалга оширишда солиқ органи томонидан бир қатор қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланди.
[gallery-13084]
Ўрганиш натижасига кўра, Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан “Давронбек плюс Субҳонбек” МЧЖнинг манфаатида Бухоро вилояти солиқ бошқармасига нисбатан Бухоро вилояти солиқ бошқармасининг солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақида Бухоро туманлараро маъмурий судига ариза киритилди. Аниқланишича, Бухоро вилояти солиқ бошқармасининг 2022 йил 18 ноябрдаги буйруғига асосан “Давронбек плюс Субҳонбек” МЧЖда 2022 йил 18 ноябрь кунидан 2022 йил 20 декабрь кунига қадар якуний солиқ аудитини ўтказиш белгиланиб, солиқ бошқармасининг якуний солиқ аудитида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги қарори билан жамиятга Солиқ кодексида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан жами 29 912 600 сўм молиявий жарима ҳисобланган.
Бухоро туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан Бухоро вилояти солиқ бошқармасининг Солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Шунингдек, Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан Пешку туманидаги “Навбаҳор Олтин тонги” МЧЖ раҳбари Ш.Жабборовнинг Пешку тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан жамиятга сайёр солиқ текширувини натижасида асоссиз ҳисобланган солиқ қарздорлигини бекор қилишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Пешку тумани солиқ инспекциясининг 2023 йил 16 февралдаги буйруғига асосан “Навбаҳор Олтин тонги” МЧЖнинг савдо шохобчасида 2023 йил 17 феврал кунидан 4 иш куни муддатида сайёр солиқ текширувини ўтказиш белгиланиб, солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги қарори билан жамиятга Солиқ кодексининг 221, 223, 2271-моддасида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан жами 29 023 000 сўм молиявий жарима ҳисобланган. Бироқ, сайёр солиқ текшируви ва назорат харидини амалга оширишда солиқ органлари томонидан бир қатор қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланди. Шунга кўра, Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан “Навбаҳор олтин тонги” МЧЖнинг манфаатида Пешку туман солиқ инспекциясига нисбатан Пешку туман солиқ инспекциясининг “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Бухоро туманлараро маъмурий судга ариза киритилди.
Бухоро туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан Пешку тумани солиқ инспекциясининг “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида”ги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.
Бундан ташқари, Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан Жондор туманидаги “Фармакон” хусусий корхонасининг Жондор тумани солиқ инспекцияси ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўйича тегишли чора кўришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, Жондор туман солиқ инспекциясининг 2023 йил 17 февралдаги сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги қарори билан корхонага Солиқ кодексининг 221, 223-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан жами 10 миллион сўм молиявий жарима ҳисобланган. Шунга кўра, Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан “Фармакон” хусусий корхонасининг манфаатига Жондор тумани солиқ инспекциясига нисбатан Жондор тумани солиқ инспекциясининг “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Бухоро туманлараро маъмурий судга ариза киритилди.
Бухоро туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан Жондор тумани солиқ инспекциясининг “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида”ги қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Ваҳоланки, Солиқ кодексининг 157-моддасида солиқ органларининг мансабдор шахслари томонидан ушбу Кодексда белгиланган талабларга риоя этмаслик юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат). ЎзА