Муҳандислик ойлиги – 2026 (+видео)
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Муҳандислик ойлиги – 2026”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Мазкур тадбир Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилиб, мамлакатимизда муҳандислик соҳасини ривожлантириш, ёшларни замонавий технологияларга кенг жалб этиш ҳамда инновацион фикрлашни рағбатлантиришга қаратилган йирик лойиҳа ҳисобланади.
Очилиш маросимида вазирлик раҳбарияти, олий таълим муассасалари раҳбарлари, хорижий меҳмонлар, соҳа экспертлари ҳамда иқтидорли ёшлар иштирок этди. Тадбир доирасида муҳандислик ишланмалари кўргазмаси, “Олийгоҳ кубоги” танловининг финал босқичи, ғолибларни тақдирлаш маросими, шунингдек дрон пойгалари ва робототехника мусобақалари ташкил этилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4_Zp3bImqxc" title="Muhandislik oyligi – 2026" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ойбек Давронов (видео), ЎзА