Муаммолар жойида ечим топди
Шундай учрашувлардан бири Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг 4-секторида бўлиб ўтди.
Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими ҳамкорлигида ҳудудларни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича уйма-уй юриш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан тўғри мулоқотни ташкил этиш йўли билан чуқур ва ҳар томонлама ўрганишлар амалга оширилмоқда.
Шундай учрашувлардан бири Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг 4-секторида бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли орасида тушунтиришга бағишланди.
Учрашувда пандемия оқибатларининг миллий иқтисодиётимизга таъсирини юмшатиш аҳоли даромадларининг камайиб кетишига йўл қўймаслик бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини фаол қўллаб-қувватлаш юзасидан бажарилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
– Йиғилишда пандемия шароитида ички имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш ҳамда иқтисодий корхоналарни барқарор ишлаши учун секторда зарурий чоралар кўриб бориш лозимлиги, кам таъминланган, иқтисодий ночор оилаларни ҳимоялаш, уларни камбағалликдан чиқариш борасида оилаларнинг ишсиз меҳнатга лаёқатли аҳолисини бандлигини таъминлашга алоҳида тўхталиб ўтилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳар қабулхонаси мутахассиси Лазизжон Эшов.
– Учрашувда коронавирус пандемияси даврида узлуксиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва ушбу вируснинг шаҳарда тарқалишини олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни мунтазам амалга ошириш белгилаб олинди.
Шунингдек, тегишли ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлигидаги давлат органлари, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари жалб этилди.
Тадбирда Отбозор МФЙда яшовчи фуқароларга «Ҳар бир оила –тадбиркор» давлат дастури асосида ажратилаётган кредитлар ҳақида тушунчалар берилди. Дастур доирасида келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар соҳа мутахассислари томонидан жойида ўрганилди ва бартараф этилди.