Мозори Шарифда “Фарғона савдо уйи” (+видео)
Фарғона вилоятида 2026 йил якунига қадар экспорт ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Шундан 600 миллион долларлик экспорт қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келса, қолган қисми саноат маҳсулотлари экспорти ҳисобидан таъминланади.Албатта, бу юксак кўрсаткич. Белгиланган мақсадга эришиш учун вилоятда йил давомида хорижий ҳамкорлар ва янги харидорлар излаш, экспорт географиясини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фарғоналик 150 нафар тадбиркор ва ишлаб чиқарувчининг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида Афғонистонга амалга оширган ташрифи замирида ҳам янги бозорларни ўзлаштириш, савдо ҳамкорлари ва харидорлар топиш мақсади мужассам эди.
Шу мақсадда Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларида бизнес-форумлар ташкил этилди. Ташриф доирасида ҳар икки шаҳарда доимий фаолият юритадиган “Фарғона савдо уйи” очилди. Уларда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” тамғаси остида фарғоналик тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар намойиш этилади ҳамда сотилади.
Шу тариқа, Қобулдаги савдо уйидан сўнг Мозори Шариф шаҳрида ҳам Ўзбекистоннинг навбатдаги савдо уйи ўз фаолиятини бошлади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Da7iV-r3YiQ" title="Mozori Sharifda “Farg‘ona savdo uyi”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА