2025 йил 6–7 октябрь кунлари Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммити, шубҳасиз, минтақавий ҳамкорлик тарихида муҳим воқеалардан бири бўлди. Ушбу саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган стратегик ташаббуслар нафақат турк дунёсининг, балки бутун Марказий Осиё ва Евроосиё минтақасининг тараққиёт йўналишларини белгилаб берди.

Давлатимиз раҳбарининг нутқи, айни пайтда, Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал сиёсий жараёнлардаги фаоллигини, изчил ташқи сиёсатини ҳамда ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган тамойилларга содиқлигини намоён этди.

Саммит давомида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 7 муҳим ташаббус эса Туркий давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган бўлиб, уларни алоҳида таҳлил қилиш жоиз.

1.  Стратегик шерикликни мустаҳкамлаш: Турк дунёсининг ягона мақсад ва қадриятларга асосланган ҳолда интеграциялашуви учун “Абадий дўстлик ва қариндошлик тўғрисидаги шартнома”ни қабул қилиш таклиф қилинди. Бу ҳужжат туркий ҳамжиҳатликнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлайди.

2. Савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш: “Turk Trade” онлайн платформасини ташкил этиш, шунингдек, Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини фаоллаштириш орқали минтақавий иқтисодий интеграцияни жадаллаштириш зарурлиги билдирилди.

3.  Саноат кооперацияси: Кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, тўқимачилик ва қурилиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш орқали саноат салоҳиятини бирлаштириш ташаббуси кўтарилди.

4.  Яшил тараққиёт сари: “Яшил Турон” ташаббуси ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар муҳимлиги таъкидланди.

5.  Хавфсизлик ва Афғонистон масаласи: Афғонистон бўйича ягона ёндашув ишлаб чиқиш, терроризм ва экстремизмга қарши ҳамкорликни кучайтириш таклифи илгари сурилди.

6.  Маданият ва таълимда интеграция: Туркий давлатлар халқаро университетини ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ёшлар алмашинувини кенгайтириш каби ташаббуслар орқали келажак авлодни тарбиялашга эътибор қаратилди.

7.  Халқаро сиёсий жараёнларда фаол иштирок: БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида ривожланаётган давлатлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун умумий позицияни шакллантириш муҳимлиги қайд этилди.

  Давлатимиз раҳбари ўз нутқида иқтисодий алоқаларнинг ривожи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, божхона тўсиқларини бартараф этиш, транспорт-логистика тармоқларини уйғунлаштириш, “Туркий савдо зонаси”ни ташкил этиш таклифлари ўзаро савдо оқимини оширишга хизмат қилади.

  Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган таклифлардан яна бири — таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масаласи. Туркий давлатлар халқаро университети фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида академик алмашинув дастурларини кенгайтириш, туркий тил ва маданиятни ўрганиш бўйича қўшма дастурларни йўлга қўйиш бугунги кун эҳтиёжларига мос келиши айтиб ўтилди.

  Маданият соҳасида эса, Алишер Навоий ва Низомий Ганжавий каби буюк мутафаккирлар меросини чуқур ўрганиш, қардош халқлар ўртасидаги руҳий яқинликни мустаҳкамлаш, ТУРКСОЙ доирасида форум ва маданий тадбирларни ўтказиш таклифларини билдирди. 

  Қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш борасидаги таклифлар нафақат экологик барқарорлик, балки узоқ муддатли иқтисодий ўсиш учун ҳам муҳим қадамлардан бири эканини айтиб ўтди.

  Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида халқаро сиёсий муаммоларга, жумладан, Ғазо, Украина ва Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратиб, Туркий давлатларнинг бу борадаги ҳамфикрлиги ва фаол позициясининг зарурлигини таъкидлади.

Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммити Ўзбекистон ташқи сиёсатининг изчил ва стратегик йўналишини яна бир бор намойиш этибгина қолмай, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар фақат сиёсий ва маданий эмас, балки иқтисодий ва глобал ўзгаришларга ҳам бевосита таъсир кўрсатиши шубҳасиз эканининг белгиси бўлди. Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда Ўзбекистон тобора фаол, ишончли ва тенг ҳуқуқли иштирокчи сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.

Асқар РАСУЛОВ,

ЎзДЖТСУ Ижтимоий фанлар кафедраси

катта ўқитувчиси

ЎзА 

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минтақавий ҳамкорлик тарихида янги босқич: Ўзбекистон Президентининг стратегик ташаббуслари