Минтақамизда иқлим бўйича янги лойиҳа ишга тушиши мумкин
Келгуси йилнинг бошида Марказий Осиё мамлакатларида иқлим бўйича янги лойиҳа ишга тушиши мумкин, дея хабар бермоқда "Kazinform" ахборот агентлиги.
Асосий вазифа - иқлим ўзгаришининг тезлашиши фонида тупроқ унумдорлигини сақлашдан тиборат.
Таҳлилларга кўра, минтақада ер деградацияси, чўлланиш ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши кузатилмоқда. Немис экологи Даниэль Гереке фикрича, бу қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун хавфларни оширади.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан қўшма лойиҳа барча омилларни ҳисобга олади, илмий маълумотлар ва таҳлилларга таянади ва прогнозлаш воситаси сифатида сунъий интеллектдан фойдаланади.
Ташаббус илғор жаҳон тажрибасини ўзида мужассамлаштириб, Марказий Осиёда ердан барқарор фойдаланишга эътибор қаратади. Лойиҳани молиялаштириш учун ариза аллақачон БМТнинг “Яшил иқлим” жамғармасига топширилган.
- Минтақанинг айрим давлатлари аллақачон тупроқ деградацияси ва шўрланиши билан юзма-юз, - дейди Д.Гереке. - Бунинг ёрқин мисоли Орол денгизи атрофидаги вазият, бу сув ва ер ресурсларини янада самарали бошқариш, шунингдек, стратегик режалаштириш зарурлигини кўрсатади. “Яшил иқлим” жамғармасига юборилган аризаси маъқулланса, лойиҳа келаси йилнинг бошида бошланиши мумкин.
Г.Сатторова, ЎзА