Минтақаларни яқинлаштирган давра суҳбати (+видео)
Бугун Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Марказий ва Жанубий Осиё: тарихий алоқалар, замонавий ҳамкорлик ва тараққиёт истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияcи маркази ҳамда Барқарор ривожланиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Йиғин доирасида Учинчи Ренессанс ғоясига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, покистонлик ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – келажак концепти” номли урду тилида нашр этилган китобида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс ғояси инсониятни ҳамкорлик, тинчлик ва мулоқотга чорловчи, замон синовидан ўтадиган буюк ва абадий ғоя сифатида талқин этилгани таъкидланди.
Анжуман давомида таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, маданий дипломатияни ривожлантириш, шунингдек, барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган муҳим ташаббус ва таклифлар илгари сурилди.
Иштирокчилар минтақалар ўртасидаги илмий, маданий ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш бугунги кун талаби эканини алоҳида қайд этдилар.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Hoc47JBRZi0" title="Mintaqalarni yaqinlashtirgan davra suhbati " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Фардона Яхшибоева,
Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА