“Миллий саноат занжири” кўргазмаси
Жорий йилнинг 14–15-май кунлари Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида “Миллий саноат занжири” кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазма Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ҳамда Электрон кооперация портали ҳамкорлигида ташкил этилади.
Кўргазма тоғ-кон саноати ва металлургия йўналишида ўтказилади.
Кўргазма доирасида тоғ-кон ва геология соҳасига оид юқори технологик маҳсулотлар, саноат стартаплари, илмий ишланмалар ҳамда истиқболли лойиҳалар намойиш этилади.
Шунингдек, маҳаллий контентни кенгайтириш, “шатакка олиш” тизими орқали саноат кооперациясини ривожлантириш, кафолатли харид шартномалари ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари тақдим этилади.
Қадрли тадбиркорлар, ушбу кўргазмада сиз:
ўз маҳсулотларингизни кенг жамоатчиликка намойиш этиш;
йирик саноат корхоналари ва корпоратив буюртмачилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш;
истиқболли шартномалар ва кооперация келишувларига эришиш имкониятига эга бўласиз.
Кўргазманинг асосий мақсади — маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, хусусий сектор ва йирик саноат корхоналари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик занжирини шакллантириш, тадбиркорларни давлат харидларига кенг жалб этиш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Барча тадбиркорларни “Миллий саноат занжири” кўргазмасида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз!
“Миллий саноат занжири” — бизнесингиз учун янги имкониятлар майдони.