МИЛЛИЙ САНЪАТ – МИЛЛИЙ БАНК эътиборида
Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси 2004 йил Мустақиллик куни арафасида очилган. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖнинг рангтасвир, графика, ва нумизматика намуналаридан иборат таълам Галереянинг қурилишига асос бўлиб хизмат қилган.
Галерея ХХ аср Ўзбекистон тасвирий санъатининг барча даврлари, мактаблари, йўналишлари ва етук рассомлар ижодини ўзида акс эттирган бой тўпламга эга. Ҳозирги вақтда галереянинг рангтасвир ва графика тўпламида 1000 дан ортиқ экспонат мавжуд. Галереянинг нумизматика тўплами Ўрта Осиё ҳудудида қадимдан то ҳозирги давргача муомалада бўлган улкан тарихий, маданий ва илмий қимматини ўзида акс эттиради. Мазкур тўплам эса 2 500 дона ноёб тангалардан ташкил топган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ томонидан тасвирий санъатга оид 8 та каталог, нумизматикага оид 4 та каталог ва бир қанча илмий нашрлар чоп этилган.
Галереянинг асосий фаолияти кенг жамоатчиликни мамлакатимиз ва хорижий мамлакатларнинг бой бадиий маданияти билан таништиришдир. Жумладан, галерея Ўзбекистон ранг-тасвир асарларини тўплаш, сақлаш, республиканинг бой маданиятини ўрганиш ҳамда тасвирий санъат асарлари кўргазмаларини уюштириш орқали кенг кўламда тарғиб қилиш ишларини амалга оширади. Жаҳон бадиий маданияти ютуқларини ўрганади. Илмий анжуманлар, маърузалар, семинарлар ташкил қилади, ахборотлар тайёрлайди ҳамда китоб, журнал, альманах, каталоглар нашр этади.
Кўргазмалар ва тажрибалар алмашиш йўли билан, фестиваль, ярмарка, танловлар уюштириш воситасида илмий, маданий халқаро алоқаларни йўлга қўяди. Халқаро миқёсдаги тадбирларда қатнашади.
Галерея биноси барча замонавий дунё музейлари тажрибаси талабларига жавоб берувчи ва Марказий Осиё худудида ўхшаши йўқ ноёб объектлардан ҳисобланади. Катта экспозицион кўргазма майдонидан ташқари галереяда 15 та зал макони, экспонатларни сақлаш фонди, энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган маърузалар зали, таъмирлаш устахонаси, болалар ижод студияси мавжуд.
<iframe width="789" height="444" src="https://www.youtube.com/embed/Ym6sXiq53GY" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси таъминотининг харажатлари Ўзмиллийбанк маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Галерея мамлакатимиз ва хориждаги турли ташкилотлар, ваколатхоналар билан сермаҳсул ҳамкорлик қилиш учун ҳамиша тайёр.
"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот хизмати.
Реклама ҳуқуқи асосида