Миллатлар лигасида ярим финалчилар номи маълум
Футбол бўйича Европа мамлакатлари терма жамоалари ўртасида Миллатлар лигаси мусобақасининг сўнгги 6-тури ўз якунига етди.
Шу тариқа мусобақанинг "А" гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллаган тўрт жамоа – Италия, Бельгия, Франция ва Испания термалари ярим финалга йўл олди.Келгуси йилнинг июнь ойида ўтиши режалаштирилаётган ярим финал босқичида Италия Бельгия билан, Франция эса Испания билан финал йўлланмаси учун рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалда ғолиб бўлган икки жамоа финал босқичига йўл олса, икки мағлуб жамоа учинчи ўрин учун куч синашади.