Месси 2023 йилгача «Барселона»да қолади
Яқин вақтлар ичида «Барселона» ҳамда Лионель Месси ўртасидаги янги шартнома тафсилотлари эълон қилинади.
Яқин вақтлар ичида «Барселона» ҳамда Лионель Месси ўртасидаги янги шартнома тафсилотлари эълон қилинади. Бу ҳақда ESPN маълум қилди.
Унга кўра, аргентиналик «1+1» кўринишида 2023 йилгача Каталонияда қолади ҳамда янги шартнома имзоламоқчи бўлса, жамоага бир йил олдин маълум қилиб қўйиши керак бўлади.
Маълумот ўрнида, ҳужумчининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июнь ойига қадар имзоланган эди. Месси «Барса» академияси тарбияланувчиси саналиб, 2003 йилдан бери каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб келади.