Менинг армиям – менинг фахрим
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан “Менинг армиям – менинг фахрим” номли тадбир ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда хизмат-жанговар автомашиналари ҳамда хизматда фойдаланилаётган қурол-аслаҳаларни вазифаси, функцияси, яратилиш тарихи ҳақида ёшларга батафсил тушунча берилди.
[gallery-5395]
Шунингдек, Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Тадбир ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ҳамда садоқат, юртга дахлдорлик каби туйғуларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА