“Мен ҳам ҳарбий бўламан” китоби тақдим этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё вилоят академик лицейида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” номли китоб тақдимоти ўтказилди.
Мазкур китоб матонатли ҳарбийлар ҳаёти, бу йўлга кириш орзусидаги ёшларга бағишланган.
[gallery-19272]
Тақдимот тадбирида Республика Маънавият ва маърифат маркази Таълим муассасалари билан ишлаш ва ватанпарварлик бўлим бошлиғи Тўхтасин Арслонов, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Хоразм вилоят бўлими раҳбари Бегзод Абдиримов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева сўзга чиқиб, мазкур китоб мазмуни ва аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритди. Унда тарих билан бугунги кун ҳамоҳанг эканлиги, замонавий технологиялар қўлланилгани, жумладан QR кодларни мобиль қурилмадан фойдаланган ҳолда ўқиш ва видео тасвирларни кўриш имконияти айтиб ўтилди.
Таълим даргоҳи кутубхонасига тақдимоти ўтказилган китоб жамланмаси туҳфа этилди.
Худди шундай тадбир Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида ҳам ташкил этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА