Мексикада йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди
Мексика жанубидаги Оахаcа штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди ва 98 киши жароҳат олди.
Хабарларга кўра, 241 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзосини олиб кетаётган поезд Низанда шаҳри яқинидаги бурилишда рельсдан чиқиб кетган.
Бахтсиз ҳодисада жароҳат олганлар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун яқин атрофдаги шифохоналарга етказилди.
Қидирув-қутқарув ишларига тўртта тез тиббий ёрдам машинаси, учта ҳарбий вертолёт ва битта учувчисиз учиш аппарати сафарбар қилинган.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум бахтсиз ҳодисада вафот этган қурбонларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Г.Сатторова, ЎзА